«дин ишлари бўйича қўмита» тегли мақолалар


Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 4 июндан бошланади
28 май 2023, 10:09

Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 4 июндан бошланади

Диний қўмита Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 4 июндан бошланишини маълум қилди. 19 июнга қадар республиканинг 10 та ҳудудий аэпопортидан Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри авиарейслар амалга оширилади.

Андижонда Диний қўмита мутахассиси Умра учун фуқаролардан олган 1,6 млрд сўмни онлайн қиморга тикиб юборди
23 май 2023, 10:23

Андижонда Диний қўмита мутахассиси Умра учун фуқаролардан олган 1,6 млрд сўмни онлайн қиморга тикиб юборди

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси фуқаролардан Умра зиёрати учун олган 1 млрд 650 млн сўмни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Суд давомида жабрланувчилар аризаларини қайтариб олгани сабабли моддий зарар тўланмаган. Собиқ ходим эса беш йилга қамалган.

Диний қўмита Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар рўйхатини эълон қилди
19 май 2023, 11:05

Диний қўмита Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар рўйхатини эълон қилди

Дин ишлари бўйича қўмита экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган Telegram, YouTube каналлар, Facebook, Instagram, TikTok саҳифалар, сайтлар, китоблар ва нашидалар рўйхатини эълон қилди.

Турфирма ёки агентликлар ташкил этаётган ҳаж тадбирлари ноқонуний — Диний қўмита
1 май 2023, 16:28

Турфирма ёки агентликлар ташкил этаётган ҳаж тадбирлари ноқонуний — Диний қўмита

Дин ишлари бўйича қўмита тармоқларда ҳажга жўнатишга оид асоссиз маълумотлар тарқатаётган турфирмалардан огоҳлантирди. Бу вазифа қўмита ва Мусулмонлар идораси зиммасига юклангани эслатилди. Ноқонуний сафарлар учун Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва 10 йилга киришни тақиқлаш жазоси кўзда тутилган.

Биргаликда ибодат қилиш учун диний ташкилот ташкил этиш талаб қилинади — Дин ишлари қўмитаси
26 феврал 2022, 10:23

Биргаликда ибодат қилиш учун диний ташкилот ташкил этиш талаб қилинади — Дин ишлари қўмитаси

Дин ишлари қўмитаси тошкентлик тадбиркор ишчи ва мижозлар учун намозхона ташкил этгани учун жаримага тортилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Унда айтилишича, фуқаролар биргаликда ибодат қилишлари учун диний ташкилот ташкил этиш талаб қилинади.

Диний масалада муносабат билдирганда холис бўлишни сўраймиз — Дин ишлари қўмитаси
16 феврал 2022, 15:39

Диний масалада муносабат билдирганда холис бўлишни сўраймиз — Дин ишлари қўмитаси

Дин ишлари бўйича қўмита айрим диний соҳа вакиллари Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги давлат сиёсатини нотўғри тушуниши ва баҳолашини, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилишини таъкидлади. Олдинроқ Тошкент шаҳар имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфутдинов адлия вазири Русланбек Давлетовнинг «дўзахга кириш-кирмаслик танловини одамларнинг ўзига қўйиб беринглар» деган сўзларига қарши чиққан эди.

Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди
2 феврал 2022, 13:27

Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Давронбек Махсудов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур лавозимда президентга маслаҳатчи бўлиб кетган Музаффар Комиловнинг ўрнини эгаллади.

Ўзбекистонликларга «Умра» сафарини адо этишга рухсат берилиши кутилмоқда
1 декабр 2021, 11:13

Ўзбекистонликларга «Умра» сафарини адо этишга рухсат берилиши кутилмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон фуқароларига «Умра» сафарини адо этишга рухсат берилиши кутилмоқда. Ушбу масалани ҳал этиш учун муфтий Нуриддин Холиқназаров бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

13 августдан жума намозини масжидларда ўқишга рухсат берилди
10 август 2021, 22:24

13 августдан жума намозини масжидларда ўқишга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси масжидларнинг ишчи ва ходимлари эмланган тақдирда жума намозини адо этишга рухсат берди. Қолаверса, ташриф буюрувчилардан вакцина олганлик тўғрисида QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлганлар киритилиши белгиланмоқда.

Тошкентдаги масжидда жанжал кўтарган фуқаро 15 суткага қамалди
16 июл 2021, 11:20

Тошкентдаги масжидда жанжал кўтарган фуқаро 15 суткага қамалди

Тошкентдаги масжидлардан бирида жанжал кўтариб, жамоат тартибини бузган фуқаро 15 суткага қамалди. Шунингдек, унинг Facebook`даги саҳифасида диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар борлиги гумон қилиниб, унга нисбатдан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонликлар «Ал-Азҳар» университетида фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқий олади
24 июн 2021, 13:39

Ўзбекистонликлар «Ал-Азҳар» университетида фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқий олади

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Мисрда жойлашган «Ал-Азҳар» университетининг барча муассасаларига фақатгина Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси асосида қабул қилинади. Таълим олиш юзасидан мурожаатлар 25 июндан — 15 июлгача Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида ташкил этилган Маслаҳат кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари вазифазидан озод этилди
8 апрель 2021, 13:47

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари вазифазидан озод этилди

Абдугофур Аҳмедов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди.

Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад Дин қўмитасидан таҳдид бўлганлигини таъкидламоқда
4 феврал 2021, 16:24

Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад Дин қўмитасидан таҳдид бўлганлигини таъкидламоқда

Мубашшир Аҳмад 3 февраль куни Дин ишлари қўмитаси ходими томонидан қўнғироқ бўлганини айтди. Айтилишича, суҳбатда қўмита раисининг ўринбосари Мубашшир Аҳмадга алоқадор бўлмаган, ахборот ресурсларида эълон қилинган мақолалар юзасидан ҳақоратли сўзлар билан таҳдид қилган.

Дин ишлари бўйича қўмита Azon.uz таҳририятига босим ўтказмаганини айтмоқда
4 феврал 2021, 13:01

Дин ишлари бўйича қўмита Azon.uz таҳририятига босим ўтказмаганини айтмоқда

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати Azon.uz сайтидаги мақолаларни ўчириш бўйича топшириқ берилмаганини таъкидлади.

Azon.uz бош муҳаррири таҳририят босимга учрагани сабаб ишдан бўшаш бўйича ариза берди
4 феврал 2021, 11:06

Azon.uz бош муҳаррири таҳририят босимга учрагани сабаб ишдан бўшаш бўйича ариза берди

Azon.uz сайти бош муҳаррири Абдулазиз Муборак Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев томонидан таҳририятга босим ва таҳдид бўлагани сабаб ишдан бўшаш бўйича ариза ёзгани ҳақида маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг